Ўзбек киноижодкорлари Истанбулда «Истанбуллик миллиардер» фильмини суратга олмоқда
«Proart.uz» компанияси ҳамда продюсер Руслан Мирзаев ижодий жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида «Истанбуллик миллиардер» номли фильмни суратга олмоқда. Бу ҳақда продюсер Руслан Мирзаев «Дарё» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Истанбуллик миллиардер» комедияси режиссёр Озод Шамс, оператор Анвар Одилов томонидан суратга олинмоқда. Фильм сценарийси Саида Ваҳобова ҳамда Феруза Фаттоҳовалар томонидан ёзилди.
Фильмда бош ролларни Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Асқар Ҳикматов, Умид Эргашев, Хосият Ҳусанова, Ситора Алимжонова, Зуҳра Солиевалар ижро этишмоқда. Бундан ташқари фильмда турк актёрлари ҳам рол ижро этади.
Суратга олиш ишлари 12 май куни бошланган эди. Фильм премьераси куз фаслида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Руслан Мирзаев, продюсер
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг