Ўзбек аёли Халқаро қиличбозлик федерацияси бош котиби этиб тайинланди
Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбарияти Гулнора Тулкуновна Саидовани Халқаро қиличбозлик федерацияси Бош котиби лавозимига тайинлади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу муҳим воқеа Ўзбекистон учун ҳам, жаҳон миқёсида ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлди, чунки FIE тарихида биринчи марта Бош котиб лавозимига аёл киши тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Гулнора Саида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби, шунингдек Осиё қиличбозлик Конфедерацияси ижрочи котиби, Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерацияси президенти лавозимларида фаолият юритади.
У 1992 йилда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт институтини тамомлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг