Ўзбек адабиётининг буюк сиймолари фаолияти замонавий технологиялар орқали кенг тарғиб этилади
Фото: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида мамлакатимиз адабиёти тарихида чуқур из қолдирган ижодкорларнинг меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбек адабиёти юлдузлари” номли медиалойиҳани ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида мустақилликнинг дастлабки даврида ижод қилган, миллий адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшган ижодкорлар ҳаёти ва ижоди кенг ёритилади.
Бунда илмий-ижодий гуруҳ шакллантирилиб, ижодкорларнинг адабий меросини чуқур ўрганиш, уларнинг асарлари ва фаолияти ҳақида махсус экспозициялар ташкил этиш кўзда тутилган. Шу жумладан, адибларнинг ижоди ва ҳаёт йўли акс этган видеороликлар тайёрланиб, уларнинг асарлари, шахсий буюмлари ва бошқа муҳим экспонатлар намойиш этилади.
Лойиҳа миллий адабиётимиз тарихига оид янги маълумотларни очиб бериш, адабиётимизнинг юксак намуналарини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Ўзбек адабиётининг буюк сиймолари фаолиятини замонавий технологиялар орқали кенг тарғиб этиш ушбу лойиҳанинг асосий йўналишларидан бири бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг