Ўзаро ҳамкорликда Россияда учта кўргазма ўтказилади
Фото: Маданий мерос агентлиги
Россияда Третьяков давлат галереяси Нукусдаги Игорь Савицкий номидаги давлат санъат музейи 2024 йилгача учта кўргазма ўтказишни режалаштирмоқда.
Хусусан, 2023 йил март ойида авангард йўналишида ижод қилувчи Алексей Моргунов ижодига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади. 2024 йилда эса рассом Соломон Никритиннинг экспозицияси ва «Шарққа йўл» лойиҳаси режалаштирилган. 20-асрнинг биринчи ярмида рус рассомларнинг Туркистонга оммавий ижодий зиёрати феноменига бағишланади.
Игорь Савицкий номидаги давлат санъат музейи 1966 йилда Нукус шаҳрида ташкил этилган. Муассасада рус авангардининг таъсирчан асарлар тўплами — 44 мингдан зиёд экспонатлар сақланмоқда.
Шунингдек, Третьяков галереяси Ўзбекистон музейидан рус авангард тўпламини рақамлаштиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг