Озарбайжон—Ўзбекистон қўшма стартап танловини ўтказиш таклиф этилди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизматлар кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги (ASAN) раиси Улви Мехтиев билан музокара олиб борди.
Учрашув давомида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизматлар кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги (ASAN) ўртасида ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди. Фаолиятни кенгайтириш, тажриба ҳамда янги ғоялар ва технологияларни алмашиш мақсадида ҳар бир томоннинг қўшни мамлакатда ваколатхоналарини очиш масаласи бўйича фикр алмашилди. Хусусан, вазирлик ҳузуридаги Inno технопарк ҳудудида “Озарбайжон инновациялар ва технологиялар маркази” ҳамда Озарбайжоннинг “InnoLand” инкубация акцелерация маркази ҳудудида “INNO инновациялар ва технологиялар бўйича вакиллик маркази”ни очиш масаласига тўхтаб ўтилди. Ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган инновацион ғояларга эга ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришга қаратилган “Озарбайжон—Ўзбекистон” қўшма стартап танловини ташкил этиш лозимлиги қайд этилди. Томонлар шунингдек, технологиялар трансфери соҳасида, ахборот технологиялари, таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш долзарб эканлигига урғу бердилар.
Улви Мехтиев “ASAN” мурожаат платформаси ҳақида маълумот бериб, ижтимоий масалалар ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган мурожаатларни қабул қилишнинг мазкур миллий тизимининг афзалликлари ҳақида сўзлади. Ушбу тизим асосида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда университет талабаларидан сўров ва аризаларни қабул қилиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги платформа яратиш имкониятлари ҳақида фикр алмашилди.
Бундан ташқари, муайян вазифа ва муаммоларни ҳал қилишга қаратилган қўшма онлайн ва офлайн тадбирлар, халқаро ва маҳаллий стартап кўргазмалар, учрашувлар, конференцияларни ташкил этишга келишилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг