Озарбайжонда Ўзбекистон рассомларининг «Ошиқ дарвеш» номли кўргазмаси очилди
Озарбайжон миллий санъат музейида Ўзбекистон замонавий миниатюра санъати усталарининг «Ошиқ дарвеш» номли кўргазмаси очилди.
Мамлакатимиз элчихона ва Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу кўргазма икки қардош мамлакат ўртасида санъат соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро тадбирлар орқали маданий меросимизни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси директори Камола Акилова, элчи Бахром Ашрафхонов, шунингдек, таниқли ўзбек рассомлари, Озарбайжон Миллий Мажлиси депутатлари, Озарбайжон миллий санъат музейи, Озарбайжон рассомлар уюшмаси раҳбарияти ва етакчи озар маданият ва санъат намоёндалари иштирок этди.
«Ошиқ дарвеш» номли кўргазмада 80 дан ортиқ тасвирий ва декоратив санъат асарлари намойиш этилмоқда.
Тадбир доирасида Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси ва Озарбайжон Миллий санъат музейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат маданият соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тадқиқотлар, тажриба ва билим алмашиш, кўргазмалар, илмий семинарлар ва конференциялар ташкил этишни назарда тутади.
Кўргазма 8 май кунига қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг