ОТМ ректорларининг ваколати кенгайтирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Бюрократия сабаб хусусий сектор бўш ўринларни кўрсатишдан манфаатдор эмас, шу боис, олийгоҳ битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича хусусий сектор учун маъқул келадиган тизим яратилиши белгиланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, бунинг учун Тадбиркорлар рейтингида алоҳида кўрсаткич қўшилади. Бунда тадбиркорлар ўзидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни мутахассислик йўналиши билан киритади.
Платформага олийгоҳлар ҳам уланиб, олийгоҳнинг «карьера маркази» битирувчини бўш ўрни бор корхона билан боғлаб беради.
Энг муҳими, битирувчини ишга олганлик учун тадбиркорга қўшимча балл берилади.
Битирувчисини ярмидан кўпини ишга жойлаган «карьера маркази»га олийгоҳ жамғармасидан 500 миллион сўм мукофот берилади.
Давлатимиз раҳбари ректорлар ваколатини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.
Эндиликда, «Янги Ўзбекистон» университетининг баҳолаш тизими олийгоҳларда ҳам йўлга қўйилади.
Молиялаштириш олийгоҳлар тўплаган балларига қараб амалга оширилади.
Олийгоҳларга битирувчилар бандлигига қараб – 40 балл, илмий тадқиқотлар учун тармоқ буюртмаси ва маҳсулотини сотишига қараб – 30 балл, илмий салоҳияти, тан олинган халқаро журналлардаги мақолалари учун – 20 балл; тадқиқотлар учун жалб қилган маҳаллий ва хорижий грант учун 10 баллгача берилади.
Масалан, Қарши техника университети жами балларнинг 85 фоизини тўпласа, бу йилги бюджетдан берилаётган 78 миллиард сўмга қўшимча 20 фоизлик бонус берилади. Агар 56 фоиздан кам тўпласа, кейинги ўқув йилига молиялаштириш қисқаради.
Миллий университет, Ирригация каби илмий олийгоҳлар, Маданият ва санъат, Консерватория каби ижтимоий олийгоҳларни техника йўналишидаги амалий олийгоҳлар билан тенглаштириб бўлмаслиги қайд этилди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга рейтинг мезонларини ишлаб чиқишда буни ҳам ҳисобга олиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг