Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари инглиз тилида нашр этилади

17:21 21 Февраль 2024 Маданият
686 0

Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилган таржимон Марк Рис Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб “Дунёнинг ишлари” асарининг хориж тилидаги нашри ҳам чоп этилиш арафасида эканини маълум қилган.

Таржимоннинг ёзишича, китоб жорий йилнинг 31 март санасидан бошлаб чоп этилади. Таржима асарни Нью-Ёрк метросида реклама қилиш режалаштирилган. Китобни имзолаш апрель ойида Нью-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Рис китобга ўз ҳиссасини қўшганларни ҳам эслаб ўтган. Улар орасида Дилдора Шамуратова (рассом), Жон Кемпион (муҳаррир), Гулноза Исмаилова (муҳаррир), Мунира Норова (муҳаррир), Жаҳонгир Азимов (муҳаррир), Абдулло Рўзиев (таржимон) ва Марк Рис (таржимон).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?