Ўтган олти ойда 18704 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган

19:04 17 Июль 2023 Жамият
612 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Ҳимоя ордери бериш натижасида 7965 та оилани яраштиришга, 9720 та оилада низони бартараф этишга эришилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон психологлари ассоциацияси билан биргаликда маҳалла хотин-қизлар фаолларида оилалар билан ишлашда низоли вазиятларнинг олдини олиш, хотин-қизларга ҳуқуқий-психологик ёрдам кўрсатиш борасида психологик билимларини шакллантириш мақсадида 2023 йилнинг 24 июль кунидан бошлаб барча ҳудудларда семинар-тренинглар ўтказилиши белгиланди.

Мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотли бўлмаган 12 563 нафар хотин-қизлардан аризалар қабул қилинди, белгиланган мезонлар асосида
11 992 нафарига тавсиянома берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?