Ўтган ойда COVID-19 туфайли шифохонага ётқизилганлар сони 42 фоизга ошган — ЖССТ
Ҳозир COVID-19 инсоният учун глобал таҳдид эмас. Пандемия бекор қилинганидан буён 9 ой ўтди. Аммо ҳали ҳам вирус мутацияга учрашда давом этяпти. Ачинарли жиҳати, инфекцияни юқтириш ва ўлим ҳолатлари яна кўпаймоқда.
Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, поёнига етган 2023 йилнинг декабрь ойида коронавирус ташхиси қўйилганлар сони сезиларли даражада ошган.
Буни Янги йил байрами арафасида савдо расталари, томошагоҳ ва бошқа жамоат жойлари нисбатан гавжум бўлгани ҳамда "омикрон" штаммининг янги JN.1 варианти кенг тарқала бошлагани билан изоҳлаш мумкин.
Мисол учун, декабрь ойида COVID-19 оқибатида қарийб 10 000 нафар киши ҳаётдан кўз юмган, инфекция туфайли госпитализация қилинганлар сони ноябрь ойига нисбатан 42 фоиз, интенсив терапия бўлимига ётқизилганлар эса 62 фоизга ошган.
Ўсиш динамикаси кузатилаётган ҳудудлар орасида Европа ва Америка минтақасида жойлашган давлатлар етакчи.
ЖССТ раҳбари ушбу эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, коронавирусга қарши эҳтиёт чораларини изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
"Бу борада арзон ва ишончли синамалар, тавсия этилган даволаш усуллари, тиббий ниқоб ҳамда касалликка қарши вакциналар яхши самара беради. Ҳукуматлар ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишлари керак", — деб қайд этди Т. Гебрейесус.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг