Ўтган йилларда олинган, муддати тугамаган сертификатларга ҳам имтиёз бериладими?
Ўтган йилларда олинган сертификатларга ҳам муддати тугамаган бўлса имтиёз берилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълум қилди.
Аввалроқ, чет тилидан B1 сертификатига эга бўлган абитуриентларга ҳам имтиёз берилиши ҳақидаги хабар қилинган эди. Мазкур янгиликдан сўнг, кўплаб абитуриентларда «ўтган йилда олинган сертификатлар учун ҳам имтиёз бериладими?» мазмунидаги саволлар келиб тушган.
Маълумот учун, B1 сертификати бўйича имтиёз, қачон олинганидан қатъи назар, амалда бўлган, муддати тугамаган барча сертификатлар учун тааллуқли. Одатда сертификатлар 3 йил муддатга амал қилади. Масалан, ўтган йили олинган B1 сертификат учун ҳам 75 фоизлик имтиёз берилади. Жорий йилда қайта олиш шарт бўлмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг