Ўтган йилда 175 нафар ўзбекистонлик даволаниш учун Мисрга борган

15:25 18 Февраль 2026 Жамият
221 0

2025 йилда жами 65 426 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Мисрга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ўтган йил давомида Мисрга борган юртдошларимизнинг 59 374 нафари саёҳат мақсадида сафар қилган. Шунингдек, қариндошларни йўқлаш мақсадида 5 826 нафар, даволаниш учун 175 нафар ўзбекистонлик Мисрга ташриф буюрган.

Бундан ташқари, ўқиш учун Мисрга борганлар 21 нафарни, хизмат юзасидан борганлар эса 30 нафарни ташкил қилган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 20220244 йилнинг мос даврига нисбатан 18 минг нафарга ёки 38,1 фоизга кўпайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?