Ўтган 7 ойда қанча қалампир экспорт қилингани очиқланди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 19 та хорижий давлатларга қиймати 5,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 6,2 минг тонна қалампир экспорт қилган.
Қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
— Қозоғистон – 4 минг тонна
— Қирғиз Р. – 706 тонна
— Россия – 502 тонна
— АҚШ – 219,4 тонна
— Германия – 161 тонна
— Тожикистон – 148 тонна
Хорижга энг кўп қалампир экспорт қилган ҳудудлар:
— Сурхондарё вилояти – 1,6 минг тонна
— Фарғона вилояти – 1,1 минг тонна
— Жиззах вилояти – 751 тонна.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг