Отабек Умаров Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайланди
Ўзбекистонда янги аралаш жанг санъати ассоциацияси ташкил қилинди. Унга Отабек Умаров президент этиб тайинланди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар бермоқда.
Ушбу ассоциация ташкил этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат жорий йилнинг 23 октябрида тақдим этилганди.
8 ноябрь куни Отабек Умаров аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти сифатида спортчиларнинг машғулотларида қатнашди. У ММA қоидаларига мувофиқ бўлиб ўтадиган 20-GFC мусобақасида қатнашадиган полвонлар билан суҳбатлашиш учун Buka GYM спорт марказига ташриф буюрди. Ушбу мусобақа Тошкентда бўлиб ўтади ва у мамлакатимиз тарихида аралаш жанг санъатлари бўйича биринчи турнир ҳисобланади.
Отабек Умаров спортчиларга мурожаатида Ўзбекистонда аралаш жанг санъатлари ассоциацияси эндигина ташкил этилгани ва унинг зиммасига катта масъулият юкланганини таъкидлади.
ММA дунёдаги энг машҳур спорт турларидан бири. Ушбу спорт тури бўйича ўзбекистонлик кўплаб спортчилар аллақачон жаҳон майдонларида шуҳрат қозонган. Aралаш жанг санъатлари ассоциацияси ташкил этилиши билан курашчилар малакали мураббийлар раҳбарлигида машқ қилиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, спортчиларнинг соғлиғи устидан қаттиқ тиббий назорат ўрнатилади, шунингдек, хорижий мусобақаларда иштирок этиш учун зарур ҳужжатларни олишда ёрдам кўрсатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг