Осойишталик посбонлари шахмат столида беллашди

Саминжон ҲУСАНОВ/”Халқ сўзи”. Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билимини янада шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ана шу мақсадда ташкил этилган шахмат бўйича мусобақада туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида хизмат фаолиятини олиб бораётган юзлаб осойишталик посбонлари иштирок этди. Улар орасидан 32 нафари вилоят ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган финал беллашувида қатнашди.
— Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ходимларнинг ақлий ва жисмоний тайёргарлигини шакллантириш, касбий маҳоратини ошириш мақсадида турли мусобақалар, беллашувлар ўтказиб келинмоқда, — дейди мусобақа ғолиби, Марҳамат тумани ИИБ 1-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи Фаррухбек Қаҳрамонов. — Шахмат мусобақаси доирасида ҳам юзлаб ҳамкасбларимиз ўзларининг ақлий салоҳиятини намойиш этди.
Мусобақа якунида ғолиблар муносиб тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг