Осиё ўйинлари: Райҳона Қодирова рақибасини нокаутга учратди

16:26 28 Сентябр 2023 Спорт
2684 0

Фото: “Халқ сўзи”

Осиё ўйинларининг бокс бўйича баҳсларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган илк вакиламиз рингга кўтарилди. -60 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган юртдошимиз Райҳона Қодирова қатарлик Дана ал Жабборга қарши баҳс юритди. Қувонарлиси вакиламиз 1-раунднинг ўзидаёқ нокаут билан ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Олдинда бизни Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев иштирокидаги жанглар кутиб турибди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?