Осиё Кубоги саралаш тизими тубдан ўзгаради

17:41 09 Февраль 2026 Спорт
474 0

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) мусобақалар қўмитасининг январь ойидаги қарорига кўра, 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги саралаш тизими тубдан ўзгаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

Қайд этилишича, энди алоҳида саралаш босқичи ўтказилмайди. Унинг ўрнига минтақавий федерациялар (масалан, CAFA) мусобақалари Осиё Кубогига йўлланма берувчи турнир сифатида белгиланади.

Хусусан, CAFA U-17 чемпионати Марказий Осиё жамоалари, жумладан Ўзбекистон учун Осиё Кубоги–2027 мусобақасига йўлланма олишда асосий саралаш вазифасини бажаради.

Шунингдек, CAFA турнири орқали 3 та терма жамоа Осиё Кубогининг финал босқичига йўл олиши ҳам алоҳида таъкидланган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ушбу мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?