«Осиё футболининг даражасини ортиқча баҳоламаслик керак» — Қозоғистон бош мураббийи Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқишга яқинлиги ҳақида гапирди

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Али Алиев Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати йўлланмасига яқинлашгани борасида ўз фикрларини билдирди. У sportnews.kzга берган интервьюсида Марказий Осиё терма жамоалари саралашдаги иштирокига тўхталиб ўтди.
Алиев Лихтенштейн устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг матбуот анжуманида қатнашиб, минтақадаги жамоаларнинг услуби ва натижалари ҳақида гапирар экан Марказий Осиё давлатларининг мундиалга бўлган йўлига тўхталди.
Мутахассис ўз нутқида Қирғизистоннинг Қатарга қарши ғалабаси ва Ўзбекистоннинг мундиал йўлланмасини деярли қўлга киритганини ижобий баҳолади. Унга кўра, Қирғизистон ҳам, Ўзбекистон ҳам уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш орқали яхши натижаларга эришмоқда.
Алиев, агар Қозоғистон терма жамоаси ҳам Осиё саралаш босқичида қатнашганида, Жаҳон чемпионатига чиқиши шубҳасиз бўларди, деган фикрни билдирди. Шу билан бирга, у Осиё футболининг даражасини ортиқча баҳоламаслик кераклигини ҳам қўшимча қилди.
«Ҳа, биз ўзимизни қўшнилар билан солиштиришни яхши кўрамиз: Қирғизистон Қатарни мағлуб этди, Ўзбекистон эса деярли Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди. Агар биз ҳам Осиё қитъаси саралаш босқичида қатнашсак, шубҳасиз, мундиалга чиқамиз. Лекин Осиё футболи даражасини ортиқча баҳоламаслик керак», деди мутахассис.
Қозоғистон Европа футбол уюшмаси – УЕФАга аъзо бўлгани сабабли Европа қитъаси саралашида иштирок этади. Ҳозирда улар Бельгия, Уэльс, Шимолий Македония ва Лихтенштейн каби жамоалар билан бир гуруҳда жойлашган. Саралашнинг дастлабки икки туридан сўнг Қозоғистон 3 очко тўплаган ва 3-ўринни эгаллаб турибди.
Алиевнинг ушбу фикрлари Ўзбекистон терма жамоасининг саралашдаги муваффақиятлари ва Марказий Осиё футболининг ўсиб бораётган салоҳияти фонида янграмоқда. Шу билан бирга, мураббий Европа саралашининг мураккаблигини ҳам инобатга олиб, ўз жамоасининг имкониятларини бошқа минтақа билан солиштириб баҳолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг