Осиё чемпионатида қатнашадиган оғир атлетикачилар таркиби маълум бўлди
Хабарингиз бор, 2 — 10 февраль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Париж-2024 Олимпиадаси учун йирик рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу турнирда қитъамизнинг энг сара спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мазкур чемпионатда иштирок этадиган спортчиларимиз номини эълон қилди. Унда 15 ёшли иқтидорли ёш атлетлардан тортиб, Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев каби Олимпиада чемпионларининг номларини ҳам учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб қуйидагича:
Эркаклар: -61 кг: Адҳамжон Эргашев, -67 кг: Диёрбек Рўзметов, -67 кг: Ҳусинбой Матрасулов, -73 кг: Достон Ёқубов, -73 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров, -89 кг: Сарварбек Зафаржонов, -89 кг: Нурсултан Эсбергенов, -96 кг: Суннатилла Ўсаров, -102 кг: Акбар Жўраев, -102 кг: Руслан Нурудинов, -109 кг: Шарофиддин Амриддинов, +109 кг: Рустам Жангабоев.
Аёллар: -45 кг: Муниса Одилова, -49 кг: Жамила Панфилова, -59 кг: Нигора Абдуллаева, -59 кг: Людмила Элефтериади, -64 кг: Шаҳноза Жабборова, -64 кг: Озода Ҳожиева, -71 кг: Машҳура Рустамова, -81 кг: Ригина Адашбаева, -87 кг: Нигора Сувонова, +87 кг: Турсуной Жабборова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг