Осиё чемпионатида курашадиган дзюдочиларимиз таркиби аниқ бўлди

Жорий йил 25 — 28 апрель кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Қитъамизнинг 30 га яқин мамлакатидан ташриф буюрадиган спортчилари орасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.
Дастурга кўра, 25 — 27 апрель кунлари яккалик, 28 апрель санасида эса аралаш жамоавий йўналишда ғолиблар аниқланади. Терма жамоамизнинг таркиби эса қуйидагича:
Эркаклар: -60 кг: Баҳром Ботуров -66 кг: Замахшари Бекмуродов -73 кг: Шаҳрам Аҳадов -73 кг: Мардон Равшанов -81 кг: Арслонбек Тожиев -90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов -90 кг: Нурбек Муртазоев -100 кг: Рустам Шораҳматов +100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров.
Аёллар: -48 кг: Ҳалима Қурбонова -48 кг: Лазиза Ҳайдарова -52 кг: Сўғдиёна Рафкатова -57 кг: Шукуржон Аминова -63 кг: Маржона Нуруллаева -70 кг: Хуршида Раззоқбердиева -70 кг: Ширинжон Йўлдошева -78 кг: Маржона Кўчимова +78 кг: Ирисхон Қурбонбоева.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг