Осиё боксида энг яхши мураббий ва боксчилар эълон қилинди
Осиё бокс конфедерацияси йил якунлари бўйича энг яхшиларни эълон қилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берган.
«Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев қитъа боксида энг яхши устоз деб топилди. Шунингдек, катталар ўртасидаги Осиё чемпиони Феруза Казакова У22 ёш тоифасида, ўсмирлар ўртасида қитъа чемпиони Мафтуна Янгиева ҳам ўз ёш тоифаларида энг яхши деб эътироф этилган», дейилади хабарда.
Қолаверса, Осиё бокс конфедерацияси Ўзбекистон терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида қитъа шарафини муносиб ҳимоя қилгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Таъкидлаш жоиз, Тўлқин Қиличев «Миллий спорт мукофоти-2024» танловида ҳам «Йилнинг энг яхши мураббийи» номинацияда ғалаба қозонган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг