Ўсимликлар карантини соҳасига оид қонун муҳокама қилинди
Фото: Акмал Муҳаммадов, Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда хизматлар кўрсатиш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш, бу борада тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишда қўшимча қулайликлар яратиш, маҳсулотнинг фумигацияси (зарарсизлантирилиши) бўйича тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, ушбу фаолиятни амалга оширишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш зарурати юзага келмоқда.
Муҳокама қилинган қонун билан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатлари кенгайтирилмоқда.

Хусусан, экспорт қилинадиган карантин остидаги маҳсулотларнинг фумигацияси фаолиятини лицензиялаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ваколатига киритилмоқда.

Қонунда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаганлик учун давлат божи миқдори белгиланмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши экспорт қилинадиган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) тадбирларини хусусий секторга ўтказиш орқали ушбу фаолиятнинг самарадорлигини оширади.

Шу билан бирга, экспорт қилинадиган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) фаолиятида рақобат муҳитини шакллантириш ва хусусий сектор талабига мос хизмат кўрсатиш имкониятларини яратади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.




Фото: Акмал Муҳаммадов, Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг