Ўрунов жамоасидан ғалаба, Ҳамробеков жамоасидан камбек
Кеча, 14 декабрь куни футбол бўйича Эрон чемпионатида 14-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида ўрин олган баҳсларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Остон Ўрунов ва Одил Ҳамробеков тўп сураётган клублар ўз ўйинларини ўтказди.
Теҳронда кечган «Персеполис» ва «Алюминий Арак» клублари ўйинида майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар. Учрашувда киритилган ягона голга Тьеви Бифума муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 79-дақиқада Фаршад Аҳмадзодага алмаштирилди.
Табриз шаҳрида кечган ўйинда эса «Трактор» клуби 1:0 ҳисобида ютқазиб турар экан, «Пайкан»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Ҳамробеков ғолиблар сафида асосий таркибда майдонга туширилди ва ўйинда тўлиқ иштирок этди.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Рустам Ашурматов тўп сураётган «Истиқлол Теҳрон» клуби ҳам ўз ўйинини ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг