Ортиқча ва қонун ҳужжатларига зид равишда нотўғри ундирилган 8,3 млрд. сўмлик комиссия ва тўловларни мижозларга қайтариб берилиши таъминланди
Жорий йил тижорат банкларида ўтказилган ўрганишлар натижаларига асосан 3235 та ҳолатда ортиқча ва қонун ҳужжатларига зид равишда нотўғри ундирилган 8,3 млрд. сўмлик комиссия ва тўловларни мижозларга қайтариб берилиши таъминланди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Марказий банк бошқарма бошлиғи ўринбосари Шоҳруз Бердиев иштирокида маълум қилди.
Шу йилнинг июль ойига қадар банк хизматлари истеъмолчилари томонидан Марказий банкка юборилган 922 та мурожаатларда кўтарилган масалаларни ўрганиш жараёнида 65 нафар истеъмолчига жами 5,1 млрд. сўм миқдорида молиявий наф келтирилди.
Жумладан:
3,1 млрд. сўм (52 та ҳолатда) миқдорида ортиқча ҳисобланган кредит тўловлари ва асоссиз равишда ундирилган маблағлар қайтарилди ва қайта ҳисоб-китоб қилинди;
1 млрд. сўм (5 та ҳолатда) миқдорда омонат ва ҳисобварақ хизматлари бўйича молиявий наф келтирилди;
1 млрд. сўмлик (8 та ҳолатда) кредит маблағлари тузилган шартнома шартларида белгиланган тартибда ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг