Оролбўйи хотин-қизлари эътиборда

17:59 08 Июль 2019 Маданият
1297 0

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситхонова Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмиталари фаолияти, жойларда хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, бир қатор хайрия тадбирларини ўтказди.

Хусусан, Беруний туманида ўтказилган сайёр қабулда Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманлари хотин-қизларини қийнаётган масалаларга эътибор қаратилди.

Шу куни оғир шароитда яшаб келган, турар жойга муҳтож берунийлик хотин-қизларга янги турар жойлар топширилди.

Сўнгра Нукусда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ногиронлик аравачалари ва тиббий реабилитация воситалари топширилди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?