«Orient Ceramic» МЧЖда ОАВ вакиллари учун пресс-тур бўлиб ўтди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Давлатимиз раҳбари 2019 йилда Чилонзор туманига ташрифи чоғида «Orient Ceramic» корхонасини бориб кўрган, унинг фаолиятини кенгайтириш муҳимлигини айтган эди.

Шундан сўнг Сергели тумани ҳудудида яна бир завод қурилиб, хориждан илғор технология келтириб ўрнатилди. Корхона шу йил июнь ойида фаолият бошлаб, 450 киши иш билан таъминланди.
Президент Шавкат Мирзиёев унинг иш жараёни билан танишиб, маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди.

Бу лойиҳанинг қиймати 42 миллион доллар бўлиб, йилига 10 миллион квадрат метр кафель ва керамогранит маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотлар деярли юз фоиз маҳаллий хомашёдан тайёрланиши боис хорижникидан бир неча баробар арзон. Уларнинг сифатли, турли ранг ва ҳажмда экани бозорбоплигини таъминламоқда.

Илгари бундай катта ўлчамдаги керамогранит кафеллар юртимизга импорт қилинар эди. Энди уларнинг ўрнини тўлдириш билан бирга, маҳсулотларнинг ярмини экспорт қилиш ҳам мумкин.
Давлатимиз раҳбари ушбу корхона тажрибаси асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.
Маълумот учун, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан пресс-тур «Orient Ceramic» МЧЖда 9 – август куни ташкил этилди.














Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг