«Orient Ceramic» йилига 12 миллион квадрат метр кафель ва керамогранит ишлаб чиқармоқда
Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
Лойиҳанинг қиймати 42 миллион доллар бўлиб, йилига 12 миллион квадрат метр кафель ва керамогранит маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.
Маҳсулотлар деярли юз фоиз маҳаллий хомашёдан тайёрланиши боис хорижникидан бир неча баробар арзон. Уларнинг сифатли, турли ранг ва ҳажмда экани бозорбоплигини таъминламоқда.

Корхона 2023 йил фаолият бошлаб, ҳозирги кунда 400 дан зиёд одам иш билан таъминланди. Ушбу корхона 24 соат ишлаш фаолиятига эга.
Илгари бундай катта ўлчамдаги керамогранит кафеллар юртимизга импорт қилинар эди. Энди уларнинг ўрнини тўлдириш билан бирга, маҳсулотларнинг ярмини экспорт қилиш ҳам мумкин.
Ҳозирги кунда 1000 дан ортиқ нақшдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
















Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг