«Ўрганган кўнгил»: Уч марта судланган ҳоким ёрдамчиси пора олган пайтида ушланди
Учтепа тумани ҳоким ёрдамчиси 30 минг АҚШ доллар пора олган вақтда қўлга олинди. У тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқарога танишлари орқали 210 квадрат метр ер майдонини аукцион орқали ютиб олиб, унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бу хизмат эвазига 30 минг АҚШ доллар талаб қилган мансабдор шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчисининг илгари уч маротаба судланган. У Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича жавобгарликка тортилгани маълум бўлди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Суд уни қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.
Ушбу ҳолат мансабдор шахсларнинг жамиятдаги масъулияти ва коррупцияга қарши курашдаги аҳамиятига эътибор қаратиш зарурлигини яна бир бор намоён этди. Тергов ишлари ҳозирда давом этмоқда ва унга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг