Ўқув ва талабалар турар жойининг янги бинолари фойдаланишга топширилди

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/“Халқ сўзи”. Тўрт йилдан буён фаолият олиб бораётган Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида 2504 нафар талаба 21 та йўналишда таҳсил олмоқда.
Уларга қулайлик яратиш мақсадида 2022 йилда СамДУ Каттақўрғон филиалининг янги ўқув ҳамда талабалар турар жойининг янги биноларини қуриш ишлари бошланган эди. Буларга 74 миллиард сўм маблағ сафарбар этилди.
Натижада бугунги кунга келиб 4 минг ўринли ўқув биноси, 500 ўринли талабалар турар жойи замонавий қулайликларга эга ҳолатда қуриб битказилди.
Янги ўқув биносида 4 та компьютер хонаси, 5 та биология, физика ва кимё лабораториялари бор. Шунингдек, ўнлаб электрон доска ҳамда проектор, телевизорлар билан жиҳозланган аудиториялар мавжуд.
Мазкур биноларнинг очилиш маросимида СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, сенатор Р.Холмуродов, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни илм-маърифат йўлидаги буюк қадам, кенг имконият билан қутлади. Бу ишларнинг барчаси юртбошимизнинг таълим йўлидаги ислоҳотлари меваси эканлиги таъкидланди. Шунингдек, мазкур иншоот байрамга муносиб туҳфа бўлганлиги эътироф этилди.
Меҳмонлар ва кенг жамоатчилик филиал ўқув биноси ҳамда талабалар турар жойида яратилган шароитлар билан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг