Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказилиш саналари маълум бўлди

Халқ таълими тизимидаги педагоглар учун 2025 йилнинг биринчи ярмида ўтказиладиган малака тоифа синовлари саналари белгиланди. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги хабар қилди.
Имтиҳонлари мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида фаолият юритувчи ўқитувчиларни қамраб олади.
Бунда 15–16 апрель кунлари Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти, География, 17 апрель Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари, Психолог, 18–19 ҳамда 21 апрелда Инглиз, Француз, Немис, Ҳинд, Турк, Корейс, Хитой тиллари, 22–24 апрель Она тили ва адабиёт (ўзбек синфлар), Ўзбек тили (Давлат тили), 25–26 апрель Жисмоний тарбия, Мусиқа маданияти, Тасвирий санъат, Технология, 28–29 апрель Математика, 30 апрель ва 1 май кунлари эса Биология, Кимё, Физика фанларидан синовлар бўлиб ўтади.
Шунингдек, 2–3, 5–7 май кунлари бошланғич таълим муассасалари, 8 май Тарих, 10 майда Чақирувга қадар тайёргарлик, Иқтисод, Дефектолог, Логопед, Тожик, Туркман, Қирғиз, Қозоқ тили ва адабиёти, Маданият вазирлиги тизимидаги педагоглар, 12 май Информатика ва ахборот технологиялари, 13–14 май кунларида Мактабгача таълим муассасалари ходимлари (тарбиячи, психолог, логопед, мусиқачи, жисмоний тарбия, хорижий тиллар, дефектолог, методист) ва 15–16 май санасида эса Қорақалпоқ тили (Давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан малака тоифаси учун имтиҳонлар ўтказилади.
Қўшимча равишда, 15 май куни касбий сертификат синовлари ўтказилиши ҳам белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг