Оқ уй учун қизғин кураш. Устунлик ким томонда?
Фото: AP
Вашингтондаги Оқ уйнинг жанубида жойлашган Эллипс паркида Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис 5 ноябр сайлов куни олдидан сайловчиларга сўнгги катта мурожаат билан чиқиш қилди.
2021 йил 6 январда Эллипс Ҳарриснинг республикачи рақиби, ўша пайтдаги президент Дональд Трампнинг бошқа бир чиқишига гувоҳ бўлган эди. Трамп у ерда сайловларда фирибгарлик рўй берганини иддао қилиши ортидан унинг минглаб тарафдорлари 2020 йилги сайловлар сертификатланишига йўл қўймаслик мақсадида Америка Қўшма Штатлари Капитолийсига ҳужум қилишган.
“Биз Дональд Трампнинг кимлигини биламиз. У қарийб тўрт йил олдин айнан шу жойда туриб, эркин ва адолатли сайловларда халқ иродасини ағдариш учун Америка Қўшма Штатлари Капитолийсига қуролли тўдани юборган шахс”, — деди Ҳаррис.
Сайлов кунига роппа-роса етти кун қолганида, Ҳарриснинг кескин чиқишлари Трампдан олдинга чиқиб кетишга ёрдам берадими йўқми номаълумлигича қолмоқда. Миллий миқёсдаги сўров ва штатлардаги кўрсатгичларда ҳам икки номзод деярли тенгма-тенг бормоқда.
Ҳозиргача камида 50 миллион сайловчи аллақачон овоз бериб бўлган.
Ҳаррисни қўллашга келганлар унинг биринчи аёл президент бўлишидан ҳаяжонда эканлигини айтишган.
Оқ уй вице-президенти ўрта синфга қаратилган иқтисодий сиёсатни яратишга, бунда нархларни оширишни тақиқлаш, уй-жой бозорини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва ёш ота-оналарни молиявий қўллаб-қувватлашга ваъда бермоқда.
У, шунингдек, АҚШ аҳолиси учун тиббий суғуртани кенгайтирувчи қонун бўлган “Affordable Care Act” ни ҳимоя қилишни айтган.
Демократ номзод қайта-қайта Трампни тилга олишга ҳаракат қилди. “У беқарор, қасосга ўч, назоратсиз ҳокимиятга интилган одам”, — дейди Ҳаррис
Трамп сешанба куни Пенсильвания штатидаги Дрехел Хилл шаҳрида ўз тарафдорлари билан учрашувда мамлакат қобилиятсиз аҳмоқлар томонидан вайрон қилинаётгани ҳақида “огоҳлантирганди”.
Ҳарриснинг Вашингтондаги чиқиши сиёсий қўллов олиб келиши керак бўлса-да, ундай бўлиб чиқмади. Тўпланганлар унга норозилик кайфиятини билдиришди. Бундай чиқишлар Ҳарриснинг тадбирларида нисбатан кенг тарқалган бўлиб, улар демократнинг Ғазо ва ҳозир Ливанга қарши уруши пайтида Исроилни қўллаб-қувватлаётганидан ғазабнокдир.
Ҳаррис, агар сайланса, Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатиш ёки ҳарбий ёрдамга шарт қўйиш мажбуриятини олишдан бош тортди. Бироқ у ўт очишни тўхтатишга эришиш кераклигини таъкидлаган.
Бу позиция араблар, мусулмонлар ва илғор гуруҳлар орасида унинг қўллаб-қувватлашини йўқотиши мумкин. Айниқса, бу кўп сонли араб-америкалик аҳолига эга бўлган Мичиган штатида сезилади.
Баъзи сайловчилар эса кучли иккиланишда, чунки Ҳаррис Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиб қолишга қодир эмас, деб ҳисоблашади. Алтернатив номзод эса ундан ҳам ёмон бўлиши мумкин. Бошқалар Трампнинг иккинчи президентлигидан қўрқишлари уларни Ҳаррисни қўллаб-қувватлашга ундаганлигини таъкидладилар.
“Биз қўрқамиз, лекин умидвормиз. Агар Трамп ғалаба қозонса, бу фалокат бўлар эди”, — дейди нафақадаги шифокор.
“Мана сизга ваъдам. Менга овоз бермаган бўлсангиз ҳам, мен сизни доим тинглайман. Мен ҳар доим эшитиш қийин бўлса ҳам ҳақиқатни айтаман. Агар менга ўз номингиздан курашиш имкониятини берсангиз, дунёда менинг йўлимга тўсқинлик қиладиган ҳеч нарса қолмайди”, — дейди Ҳаррис.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жиззах арчазорлари сайёҳларни мафтун этмоқда
- NAUKA 0+ халқаро фестивали 2 ва 3-ноябр кунлари Тошкентда ўтказилади
- Самарқандда эркак ўзини юк машинаси остига ташлаб, жонига қасд қилди
- Ҳамон ёдимдасиз
- Зиёратгоҳдан таралган зиё
- “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ташкил топганининг 75 йиллиги бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг