«Ўқ пули»: Эрондаги намойишларда ҳалок бўлганларнинг жасадлари пул эвазига қайтариб берилмоқда

18:55 15 Январь 2026 Дунё
388 0

Эронда норозилик намойишлари вақтида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари марҳумларнинг жасадларини олиб чиқиш учун расмий идораларга пул тўлашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг маълум қилишича, ушбу тўлов «ўқ пули» деб аталади ва хавфсизлик кучлари томонидан қўлланган ўқ-дорилар учун компенсация сифатида талаб этилмоқда. Айрим ҳолатларда оилалардан минглаб евро миқдорида маблағ сўралаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Билдирилишича, агар оила тўловни амалга оширишдан бош тортса, марҳумнинг жасади расмий дафн қилиш учун топширилмайди. Бундай ҳолларда ҳалок бўлганлар номсиз ҳолда оммавий қабрларга дафн этилиши мумкин. Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг қариндошларидан ўлим сабаби сифатида «юрак етишмовчилиги» каби маълумотлар кўрсатилган ҳужжатларга имзо чекиш ҳам талаб этилмоқда.

Бундан ташқари, дафн маросимларига ҳам қатор чекловлар жорий этилган. Жумладан, маросимлар фақат тунги вақтда, кам сонли одамлар иштирокида ва хавфсизлик кучлари назорати остида ўтказилишига рухсат берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер