Олтинсойда “Ёшлар ва туризм” кўчаси очилди
Олтинсой туманида иқтисодий фаоллик ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўлида яна бир қадам ташланди. Бўстон маҳалласида “Зарбдор тажрибаси” асосида ташкил этилган, туну кун фаолият юритувчи “Ёшлар ва туризм” кўчаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Умумий узунлиги бир километр бўлган ушбу замонавий кўчада савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш нуқталари, аҳоли ҳордиқ чиқариши учун масканлар ҳамда болалар ўйин майдончалари барпо этилди. Лойиҳа орқали янги иш ўринлари яратилди, тадбиркорлик муҳити янада фаоллашди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, маҳаллий ёшлар ва тадбиркорларнинг янги лойиҳалари билан танишди.

— Бу лойиҳа туманимизга янги ҳаёт нафасини олиб кирди, — дейди ўқитувчи Баҳром Менгноров. — Бу ерда ёшлар, тадбиркорлар ва аҳоли бир майдонда бирлашади. Шунинг ўзи юртимиздаги эзгу ўзгаришларнинг тимсолидир. Энг муҳими, бундай масканлар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини янада кучаяди.
Олтинсойдаги бу ташаббус нафақат иқтисодий ривожланиш, балки ёшлар бандлиги ва туризмни жонлантиришга ҳам катта туртки бўлади.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг