Олмаотада қаровсиз қолган 5 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
Фото: «Дунё»
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Бош консулхонаси қаровсиз қолган беш нафар боланинг юртга қайтишига кўмаклашди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Билдирилишича, дипломатлар Қийин ҳаётий вазиятда бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш маркази ва Олмаота шаҳар таълим бошқармаси вакиллари билан биргаликда вояга етмаган болаларни ўз ватанларига қайтариш учун барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирган.
Шунингдек, болалар яқин қариндошларига топширилиши учун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимлари ҳамроҳлигида Ватанга кузатиб қўйилган.
Болалар Ўзбекистонга етказилгач, амалдаги қонунчиликка мувофиқ яқин қариндошларига топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг