Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат мукофотлари топширилди—Фоторепортаж

16:50 28 Август 2024 Спорт
140 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 23-август куни Президент Шавкат Мирзиёев Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонини имзолаган эди. Бугун, 28-август куни давлат раҳбари мазкур мукофотларни эгаларига топширди.

Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари раҳбарлари, мураббийлар, спортчиларнинг ота-оналари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашди.

Маълумки, ушбу Олимпия ўйинлари 26-июлдан 11-августгача Франсия пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 200 дан зиёд давлатдан 11 минг нафарга яқин энг кучли атлетлар қатнашди. Ўзбекистон 19 та спорт тури бўйича 90 нафар спортчи билан иштирок этди. Бу нуфузли мусобақа биз учун том маънода рекордлар, мислсиз ютуқларга бой бўлди.

Тадбирни ёритишда иштирок этган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?