Олимларимиз томонидан ўсимликлар ҳосилдорлигини оширувчи ва яна қатор фойдали хусусиятларга эга биофаол суспензия яратилди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг микроорганизмлар биотехнологияси лабораторияси мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалиги ва иссиқхона экинларини касаллантирадиган фитопатоген замбуруғларга қарши юқори самарали “Биофунгицид” суспензияси яратилди. Бу ҳақда ЎзФА матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, препарат таркиби ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини оширувчи фойдали бактериялар тўплами ҳамда уларнинг моддаларидан ташкил топган. Ундан фойдаланиш орқали тупроқларда сақланувчи ва ўсимликларни зарарловчи замбуруғлар кўпайишининг олди олишга, ўсимликларнинг зарарланишини кескин камайтиришга эришиш мумкин.
“Биофунгицид” суспензияси таркибидаги бактерия штаммлари ғўзада фузариоз вилт чақирувчи қатор патоген замбуруғларнинг табиий кушандаси ҳисобланади. Шунингдек, иссиқхона шароитларида кенг тарқалган ва турли-туман агрохимикатларга чидамли, помидор, бодринг каби экинларда фузариоз, илдиз чириш, меваларнинг чириши ҳамда фитофтороз каби касалликларни чақирувчи замбуруғларнинг ривожланишига йўл қўймайди.
Мазкур восита қўлланилишида тупроқ таркибидаги замбуруғ споралари ривожланмайди ёки кескин камаяди, ўсимликларнинг ривожланиши кескин кучаяди. Мазкур препарат экологик тозалиги ва арзонлиги билан хорижда ишлаб чиқарилган муқобил препаратлардан устун ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг