Олимлар ўт ўчирувчилар ва ўта хавфли касаллик ўртасида боғлиқни аниқладилар

16:14 10 Март 2025 Дунё
257 0

Фото: РИА Новости

Халқаро олимлар гуруҳи ўт ўчирувчиларда миянинг энг кенг тарқалган хавфли ўсмалари бўлмиш глиомалар ривожланиши билан боғлиқ генетик мутациялар кўпроқ бўлишини аниқлади. Ушбу мутациялар оловни тўхтатувчи моддалар, совутиш суви ва ўт ўчиришда ишлатиладиган галоалканлар деб номланувчи кимёвий бирикмалар туфайли юзага келади.

Глиома — нейронларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган глиал ҳужайралардан ҳосил бўлган хавфли мия шиши. Унинг ривожланиши ташқи омиллар, масалан, кимёвий моддалар таъсиридан келиб чиққан ДНКдаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Галоалканлар — таркибида галоген атомлари (фтор, хлор, бром) бўлган бирикмалар гуруҳи бўлиб, саноатда кенг қўлланилади. Улар инсон танасига нафас олиш ёки тери билан алоқа қилиш орқали кириб, ҳужайраларнинг генетик кодида ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

Олимлар жамоаси тадқиқотда иштирок этган 35 нафар беморда мия шиши мутацияларини таҳлил қилди. Шулардан 17 нафари ўт ўчирувчи сифатида ишлаган. Маълум бўлишича, галогенли алканларга таъсир қилишнинг мутацион «имзоси» ўт ўчирувчилар орасида, айниқса, кўп йиллар давомида ушбу касбда ишлаганлар орасида кенг тарқалган.

Қолган иштирокчилар орасида бундай мутациялар галогенли алканларга потенциал таъсир кўрсатадиган касбларда ишлайдиган одамларда, масалан, машиналарга хизмат кўрсатиш ходимларида ҳам аниқланган.

Тадқиқот ҳаммуаллифи, Йел университети профессори Элизабет Клауснинг сўзларига кўра, бу топилмалар ҳали ҳам каттароқ миқёсда тасдиқланиши керак. Бироқ, натижалар аллақачон хавфли моддалар билан ишлайдиган одамлар учун касбий хавфларни ва мумкин бўлган ҳимоя чораларини ўрганиш муҳимлигини кўрсатмоқда.

Олимларнинг фикрича, бундай алоқаларни аниқлаш эҳтиёт чораларини ишлаб чиқиш ва зарарли кимёвий моддалар таъсирини камайтиришга ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, хавфли касалликларни ривожланиш эҳтимолини камайтиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер