Олимлар коронавирусдан ўлимнинг 50 фоизини олдини олиш мумкинлигини аниқладилар
Фото: РИА «Новости»
“COVID-19”дан ўлимнинг тахминан 50 фоиздан кўпроқ қисмини вакциналарни самарали тарқатиш орқали олдини олиш мумкин бўлган.
Англиянинг Шимоли-шарқий университет олимлари “COVID-19”дан ўлим ҳолатларининг 50 фоиздан ортиғини вирусга қарши вакцинани янада самаралироқ тарқатиш орқали олдини олиш мумкинлигини аниқладилар. Тадқиқот хулосалари “Nature Communications” журналида чоп этилди.
Олимлар 20 та давлатда, жумладан, Кения, Афғонистон ва Боливияда, агар ушбу давлатлар бир вақтнинг ўзида юқори даромадли мамлакатлар билан бир хил миқдорда коронавирусга қарши вакциналарни олганида қанча одамнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини тахмин қилиш учун пандемияни ҳисоблаш моделидан фойдаланиб тадқиқотлар олиб боришди.
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу ҳолатда таҳлил қилинаётган мамлакатларда содир бўлган ўлимнинг 50 фоиздан ортиғининг олдини олиш мумкин бўлган. Шу билан бирга, масалан Афғонистон ва Угандада ўлим сони 90 фоиздан кўпроққа камайиши, умуман олганда эса 518 минг нафар одамнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлган.
Муаллифларнинг фикрича, халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва жамғармалари муаммони олдиндан кўриб, уни ҳал қилишга уринган, бироқ ўз вақтида буни уддалай олмаган.
Олимларнинг таъкидлашича, паст ва ўртача даромадли мамлакатларда вакцинани тез етказиб беришда кўплаб тўсиқлар мавжуд. Жумладан, тиббиёт ходимларининг етишмаслиги, чекланган маблағлар ва вакциналарни етказиб бериш инфратузилмасининг йўқлиги шулар сирасига киради.
“Кейинги сафар ҳам логистика, ҳам ишлаб чиқариш қувватига эга бўлишимиз керак, шунда биз ҳақиқатан ҳам бу мамлакатларда бошқача натижага эриша оламиз”, дея хулоса қилишди олимлар.
Тадқиқотга Ангола, Гана, Кот-д'Ивуар, Мозамбик, Замбия, Миср, Марокаш, Покистон, Шри-Ланка, Бангладеш, Сальвадор, Гондурас, Филиппин ва Қирғизистон киритилган. Ушбу мамлакатларда вакциналарни етказиб беришнинг кечикиши, шунингдек, мактаблар, ресторанлар ва бошқа корхоналарнинг юқори даромадли мамлакатларга қараганда узоқроқ муддатга ёпилишига олиб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг