Олимлар хулосаси: Вабо эпидемиясининг кучайиши глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ
Фото: Архив сурат
Экспетлар келгусида иқлим ўзгариши ва глобал исиш туфайли дунёда баъзи хавфли эпидемиялар авж олишидан хавотирда. Муаммонинг дастлабки белгилари аллақачон намоён бўла бошлаган.
Масалан, ёғингарчилик ва бўрону тўфонлар масумида вабо касаллиги авж олиши маълум. Декабрдан март ойигача бўлган давр ёмғирли кунларга бой.
Африканинг Малави давлатида худди шу ойларда вабога чалиниш ҳолатлари кузатилаётганди. Аммо вақт ўтиши билан эпидемиологик вазият ўзгармоқда.
Хусусан, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) вакили Геррит Марицнинг қайд этишича, ўтган йили март ойига келиб бу мамлакатда эндемик бўлган вабо эпидемияга айланган.
Яъни қурғоқчилик мавсумида вабо тарқалиши кузатилди. Жорий йилда эса бу ҳолат янада кучайган. Февраль ойи бошида кунлик касалланишлар сони 700 тага етди. Ўлим даражаси 3,3 фоизни ташкил этди. Бу — одатдагидан уч баравар кўп кўрсаткич.
Март ойига келиб эса вабо 1600 нафардан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
ЖССТ маълумотларига кўра, 2022 йилда 30 та мамлакатда ушбу касаллик эпидемияси қайд этилган. Бу ҳолат аввалги йилларга нисбатан кўрсаткичлар ўртача 50 фоизга ошганини англатади.
Шу боис олимлар иқлимнинг кескин ўзгариши вабога чалиниш ҳолатлари ортишига сабаб бўлади, деб хулоса қилишмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг