Олимлар ҳаётни бир неча йилга узайтириш усулини топишди
Фото: www.google.com
Бостондаги Бригам шифохонаси олимлари узоқ умр кўришнинг янги усулини эълон қилишди. Маълум бўлишича, қон босимини бошқариш орқали ҳаётни уч йилга узайтириш мумкин экан.
Тадқиқотда 50 ёшдан ошган 9 000 киши иштирок этди. Улар диабет ривожланиш хавфи юқори бўлган одамлар эди. Кўнгиллиларда 130 дан 180 миллиметр (симоб устуни)гача юқори қон босими бўлганлиги қайд этилди. Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинишди.
Шифокорлар биринчи гуруҳда босимни 120 мм (симоб устуни)га, иккинчи гуруҳда эса 140 мм (симоб устуни)гача камайтиришга ҳаракат қилишди ва қатнашчиларни уч йил давомида кузатишди.
Натижада шифокорлар агар одамлар умрининг қолган қисмида антигипертензив даволашни давом эттиришса ва қон босимини 120 мм га туширишни амалга ошира олишса, ҳаётига олти ойдан уч йилгача умр қўшишлари мумкинлигини қайд этишди. Бу қиймат одамнинг ёшига ҳам боғлиқ. Шу боис терапия қанчалик тез бошланса, шунчалик узоқ умр кўрилар экан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг