Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги жорий этилди
Адлия вазирлиги Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, миллий рейтинг Таълим сифатини таъминлаш агентлиги томонидан юритилиши белгиланган. Давлат ва нодавлат ОТТлар 4 та тоифа, жумладан, амалий фанлар, тиббиёт фанлари, ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда ижод (спорт) бўйича миллий рейтингга киритилади. Ҳар йили 1 ноябрга қадар ўтган йил учун миллий рейтинг натижалари эълон қилиб борилади.
Бунда, ҳар йили 1 июнга қадар талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровнома ва халқаро экспертлар ўртасида халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, миллий рейтингни ҳисоблашда фойдаланиладиган жами 25 та индикатордан 5 таси умуммиллий сўровнома асосида аниқланади ҳамда ушбу сўровнома натижалари инобатга олиниши учун ОТТдаги талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг камида 20 фоизи сўровномада иштирок этиши лозим бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг