Олий Мажлис Сенати Раиси UNFPA минтақавий директори билан учрашди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси (UNFPA)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Флоренc Бауэр билан учрашув ўтказди.
Мулоқот мобайнида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, демографик тенденциялар, камбағалликка қарши курашиш, гендер тенглик, меҳнат миграцияси ва UNFPA билан ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Флоренс Бауэр хоним Наманган вилоятида Президентимиз бошчилигида «Камбағалликдан фаровонлик сари» халқаро форуми муваффақиятли ўтказилганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, Барқарор ривожланиш мақсадлари орасида камбағалликка қарши курашиш биринчи ўринда туришини қайд этиб, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ташаббусларни юқори баҳолади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, инсон ҳуқуқлари, демократик жараёнлар ва барқарор ривожланишни таъминлаш борасида сезиларли натижаларга эришилмоқда.
UNFPA томонидан аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, демографик таҳлил, репродуктив соғлиқ ва гендер тенгликни таъминлаш бўйича фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда умумий саъй-ҳаракатларини давом эттиришга келишиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг