Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди (Видео)

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Унда Марказий сайлов комиссиялари аъзолари, янги сайланган депутат ва сенаторлар, сиёсий партиялари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Парламент сайловлари натижаларига кўра, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатини ва Сенатининг 97 нафар аъзосини рўйхатга олди. Сенат аъзоларининг 13 нафари Президентимизнинг шу йил 17 январдаги Фармонига асосан тайинланган.
Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов миллий парламентимизнинг янги сайланган ва Президентимизнинг Фармонига биноан тайинланган аъзоларини халқ вакили бўлишдек шарафи мақомга сазовор бўлгани билан самимий табриклади.


— Янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги парламентидан халқимизнинг умиди катта, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаева. — Буни ўтган йил охирида бўлиб ўтган сайловларда халқимиз катта ишонч билан ўз вакилини сайлагани мисолида яққол кўриш мумкин. Бу биз, депутатларга, умуман, парламент аъзолари зиммасига катта масъулият юклайди. Халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш, Ўзбекистонимизнинг энг ривожланган демократик давлатлар сафидан мустаҳкам жой олиши учун, шубҳасиз, астойдил ҳаракат қиламиз. Бунинг учун инсон манфаатларини кафолатлашга, иқтисодий тараққиётимизни таъминлашга хизмат қиладиган тўғридан тўғри қонунларни қабул қиламиз ва уларнинг ижроси устидан самарали парламент назоратини ўрнатамиз.




Шу ўринда қайд этиш жоиз, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг биринчи мажлисларини эртага — 20 январь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Зиёда АШУРОВА.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг