Олий маълумотли кадрлар платформаси тузилади
«Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ҳукумат қарори (49-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус электрон платформа орқали шакллантирилади.
2025/2026 ўқув йилидан олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси Платформада жамланган маълумотлар ва меҳнат бозори талабини таҳлил қилиш асосида аниқланади. Кадр ларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга ишлаб чиқилади ва ҳар йили меҳнат бозорининг ўзгариш тенденциялари, ҳудудларда ижтимоий соҳа муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларини кадрлар билан таъминлаш инобатга олиниб Платформага тегишли тузатишлар киритиб борилади.
Платформа иқтисодиёт тармоқларида расман банд бўлган аҳоли сони, давлат ва нодавлат ОТМлари битирувчиларининг ўқишни тамомлагандан сўнг расман бандлиги, меҳнат ресурслари баланси, меҳнат бозорида мавжуд бўш иш ўринлари, иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик даражаси, НEМИС ахборот тизимида мавжуд битирувчилар ва ОТМлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Низом давлат буюртмасини шакллантиришда маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва буюртмани юқори турувчи органларга тақдим этиш, иш берувчиларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби, иқтисодиёт тармоқларини мутаносиб ривожлантириб бориш мақсадида давлат буюртмасини шакллантиришда устуворлик бериладиган йўналишларни аниқлаш кабиларни назарда тутади.
2025 йилдан 4 йиллик давр учун давлат буюртмаси параметрларини олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда тасдиқлаш учун таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига ҳар йили 1 майга қадар киритиш таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг