Океанларни ифлосланишига қарши роботлар курашади
Тадқиқотчилар микропластмассалар ва сув муҳитида бактериал ифлосланишнинг умумий муаммоларини ҳал қилиш учун мўлжалланган микророботлар тўпламини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда Америка кимё жамиятига таяниб, SciTechDaily хабар бермоқда. Ушбу инновацион ёндашув атроф-муҳит технологиясида сезиларли муваффақиятни англатади.
Яқинда ACS Nano тадқиқоти микроскопик роботлар сув манбаларини зарарли микропластик чиқиндилардан тозалаши мумкинлигини кўрсатди. Бу ютуқ атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳамда турли сув касалликлар тарқалиш таҳдидига қарши курашда муҳим восита бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар ушбу микророботларни турли хил сув муҳитларида, жумладан дарёлар, кўллар ва океанларда жойлаштириш имкониятларини ўрганиб чиқмоқдалар.
Роботлар ишлаши учун микропластмассалар ҳажми 5 миллиметрдан кичик бўлиши керак. Бу ҳажмдаги пластмассалар хавфли кўринмаса-да, айнан шулар денгиз ва океанларнинг фаунаси ҳамда флорасига таҳдид солиб, озиқ-овқат занжирига таъсир қилиши илмий исботланган.
Микророботлар мусбат зарядланган полимер иплари билан боғланган магнит микрозаррачалардан қурилган. Ушбу инновацион дизайн роботларга микропластик зарралар ва бактериал патогенларни жалб қилиш ҳамда боғлаш имконини бериши кутиляпти.
Синовдан ўтказилган энг юқори концентрацияда микророботлар бактерияларнинг 80 фоизини ва микропластик зарраларнинг кўп қисмини муваффақиятли йўқ қила олди. Кейинчалик тадқиқот ва ишланмалар ушбу роботларни янада самаралироқ қилиш учун ишланиши маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг