Ойнаванд далалардан 16 миллион долларлик экспорт
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Аграр соҳага илғор технологиянинг муваффақиятли жорий этилиши билан соҳага замонавий иссиқхоналар кириб келди. Биргина Тўрақўрғон туманининг ўзида 200 гектардан зиёд майдондаги шундай қурилмаларда йилнинг тўрт фаслида сархил мева-сабзавотлар етиштирилмоқда. Улардан энг йириги “Кўклам замини” масъулияти чекланган жамияти томонидан Бахт массивидаги тошлоқ ерлар бағрида ўзлаштирилган 23 гектар майдонда жойлашган. Бу ерда бодринг, помидор, булғор қалампири ва бошқа бир қатор экинлар парваришланади.
— Етиштираётган маҳсулотларимизга ҳамиша талаб катта, — дейди тадбиркорлик корхонаси раҳбари Обидхон Мамадалиев. — Шундан келиб чиқиб, якунланган йилда ички бозорга 7 миллиард сўмликдан зиёд замин неъматларини етказиб бердик. 450 минг долларликдан кўпроқ экспорт амалиётлари бажарилди. Қиш чилласи авжига чиққан ҳозирги кунларда ишимиз янада кучайган.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бултур тумандаги барча иссиқхоналар ҳамда боғларда етиштирилган ҳосилнинг қиймати 16 миллион доллардан кўпроқ қисми ташқи бозорга чиқарилди. Асосий харидорлар орасида Россия, БАА, Хитой ва Европанинг бир қатор давлатлари бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг