Ойда яширин туннеллар аниқланди. Бу нимадан далолат беради?
Фото: scitechdaily.com
НАСАнинг «Lunar Reconnaissance Orbiter» аппарати Ой юзаси остида яширин туннеллар мавжудлигини аниқлади. Бу ҳақда «Nature Astronomy» журналида чоп этилган мақолада сўз боради.
Қайд этиш керакки, Италиянинг Тренто университети ҳомийлигидаги халқаро олимлар гуруҳи «Mare Tranquillitatis» ҳудудида (Ойдаги ҳудуд номи – таҳр.) узунлиги бир неча километрга чўзиладиган туннеллар тармоғи борлигини кашф этишди. Билдирилишича, улар Ернинг табиий йўлдошида лавалар бўлганлигини англатиши мумкин. Шу тариқа Олимлар биринчи марта Ой сатҳидан пастда тахмин қилинган туннель борлигини тасдиқладилар.
Тренто университети профессори Лорензо Бруззоне миссиясида «Mini-RF» асбобидан олинган радар маълумотлари Ер ости ғорини кўрсатадиган аксларни аниқлашга ёрдам берганини таъкидлади.
«Ушбу кашфиёт Ой тадқиқотларидаги муҳим босқични белгилайди», дейди профессор.
«Mini-RF» бош тадқиқотчиси, Жонс Хопкинс университети амалий физика лабораторияси олими Уэс Паттерсон Ойни тадқиқ қилиш учун радар маълумотларини тўплашнинг муҳимлигини таъкидлади.
Бу янгилик фундаментал илмий саволларга жавоб беришда масофадан зондлаш маълумотларининг аҳамиятини ҳам кўрсатиб бера олди. Келажакдаги орбитал миссиялар Ойнинг ер ости қатлами ҳақида кўпроқ маълумот бериши мумкин. Ушбу жараёнда Падуа университети ва «La Venta Geographic Explorations APS» тадқиқотчилари ҳам иштирок этди.
Ушбу топилмалар келажакдаги ой миссиялари учун муҳим аҳамиятга эга. Ойнинг сирт шароитлари экстремал бўлиб, ҳарорат кундузи 127 даражадан кечаси -173 даражагача бўлиши мумкин. Ер ости ғорлари инфратузилмани қуриш учун хавфсиз жойларни таклиф қилиши, ҳароратнинг ҳаддан ташқари ўзгариши, радиация ва метеорит таъсиридан ҳимоя қилиши ва шу билан инсоннинг доимий изланишларини қўллаб-қувватлаши мумкинлиги айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг