ОИТСга чалинганлар ўриндиқларга атайлаб тиббий игна қўйиб кетаётгани ростми?
Ижтимоий тармоқларда ОИТСга чалинган шахслар касалликни бошқаларга юқтириш учун ўриндиқларга тиббий игна қўйиб кетаётгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган шу мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Пойтахт ИИББ томонидан ўтказилган тезкор суриштирувлар давомида бундай видеотасвирларни тайёрлаган ва тарқатган шахслар аниқланган.
«Ўртоғим мана шунақа «СПИД» ҳақида видео олайлик деганди. Қилган ишимдан пушаймонман. Бутун халқдан узр сўрайман. Бунақа оммага чиқиб кетишини билмагандим», — дейди видеони тайёрлаган шахслардан бири.

Ушбу видеотасвирларни тайёрлаган ва тарқатган шахсларнинг яна бир эса, Instagram ижтимоий тармоғида ўтириб, шу мазмундаги видеони кўргач, такрорламоқчи бўлгани ҳақида гапирган.
«Ўриндиққа шприц қўйиб кетилгани ҳақидаги видеони «Просмотр» ва «лайк» учун қилгандим. Қилган ишимдан афсусдаман, халқдан узр сўрайман», — деган у.
Ҳозирда видеони тайёрлаб тарқатган икки шахс нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси, яъни ёлғон ахборот тарқатиш билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг