Оилавий зўравонликдан жабр кўрган 14 нафар аёл Реабилитация ва мослаштириш марказларига жойлаштирилди

23:09 21 Апрель 2020 Жамият
1405 0

Жорий йил 20 апрель ҳолатига кўра оилавий зўравонликдан жабр кўрган 14 нафар аёл фарзандлари билан Андижон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларидаги Реабилитация ва мослаштириш марказларига жойлаштирилди. Уларга керакли ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёлларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича ҳудудлардаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари ва бўлимлари, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, прокуратура органлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан изчил ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Муаммоларнинг ҳал қилиниши борасида олиб бориладиган ишлар эса Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг доимий назоратида бўлади.  

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, республикамиздаги барча марказлар бугунги коронавирус пандемияси шароитида карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда “ўзини ўзи яккалаш” тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб бормоқда. 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?