Оилаларга субсидия асосида курка тарқатилди
Денов туманидаги Боғи эрам маҳалласида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган амалий ишлар давом этмоқда. Маҳалладаги ёрдамга муҳтож 37 та оилага давлат субсидияси асосида ўн донадан курка тарқатилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жасур Турдиевнинг таъкидлашича, ушбу ташаббус “Янги Ўзбекистон маҳалласи” тамойили асосида ҳудудни камбағалликдан ҳоли масканга айлантиришга хизмат қилади. Куркалар оилалар учун қўшимча даромад манбаи бўлиб, уларнинг фаровонлигини оширишга замин яратади.

— Менга ҳам субсидия асосида ўн дона курка беришди, — дейди маҳалла фаолларидан бири Азиза Робиева. — Уларни қандай боқиш, қай тартибда парваришлаш бўйича тушунтиришлар берилди. Бу орқали оиламизга қўшимча даромад киритиш имконияти пайдо бўлди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик учун, аввало, Президентимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Боғи эрам маҳалласида амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар “маҳалла — ислоҳотлар марказида” тамойилининг ҳаётий тасдиғидир. Энг муҳими, аҳоли бандлиги таъминланиб, одамлар ўз меҳнати орқали даромад топишга рағбатлантирилмоқда.
Фарҳод ЭСОНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг